Афғонистон пойтахти Қобул шаҳрида содир бўлган иккинчи портлаш оқибатида камида 7 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Aamaj News агентлиги хабар берди.
Қайд этилишича, дастлаб пойхатнинг Деҳбори туманида йўловчи автобус портлатилган.
Орадан кўп вақт ўтмасдан, Дашти Барчи туманида микроавтобус портлатилган. Портлаш оқибатида эса 4 киши ҳалок бўлган, 2 киши жароҳатланган.
Ҳозирча мамлакатдаги ҳеч бир гуруҳ ушбу ҳодисалар учун жавобгарликни ўз зиммасига олмаган.






