АсосийJamiyat

Эски ҳайдовчилик гувоҳномасини алмаштириш муддати яна1 йилга узайтирилди

'Эски ҳайдовчилик гувоҳномасини алмаштириш муддати яна1 йилга узайтирилди'ning rasmi

ДХАнинг маълум қилишича, эски ҳайдовчилик гувоҳномасини алмаштириш муддати 1 йилга узайтирилди.

Маълумотга кўра, “Миллий ҳайдовчилик гувоҳномасининг ҳамда автомототранспорт воситаси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг янги намуналарини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида тўғрисида”ги Ҳукумат қарорига ўзгартиришлар киритилди.

Эски ҳайдовчилик гувоҳномалари қуйидаги муддатларда янгисига мажбурий алмаштирилади:

●  2010 йилгача берилганлари – 2022 йил 31 мартгача;

●  2010 – 2020 йилларда берилганлари – 2022 йил 30 июнгача;

●  2013 – 2015 йилларда берилганлари – 2022 йил сентябргача;

●  2015 йилдан кейин берилганлари – 2022 йил 31 декабргача.

Илгари 2021 йил 31 декабргача алмаштириш мажбурий эди.

Юқоридаги муддатларгача алмаштирилмаган гувоҳномалар ҳақиқий эмас деб ҳисобланади.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар