АсосийЖАМИЯТ

Китобда туғилиб ўсган Муроджон Азимов Қашқадарё вилояти ҳокими сифатида таништирилди

Бугун, 18 ноябр куни вилоят ҳокимлиги мажлислар залида фаоллар йиғилиш бўлиб ўтди, дея хаб...

'Китобда туғилиб ўсган Муроджон Азимов Қашқадарё вилояти ҳокими сифатида таништирилди'ning rasmi

Бугун, 18 ноябр куни вилоят ҳокимлиги мажлислар залида фаоллар йиғилиш бўлиб ўтди, дея хабар бермоқда Қашқадарё виляоти ҳокимлиги Ахборот хизмати. 

Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрaцияси раҳбари Зайнилобиддин Низомиддинов иштирок этди.  

Шунингдек, вилоят ҳокимлининг ўринбосарлари, вилоят, шаҳар ва туманлар секторлар раҳбарлари, халқ депутатлари вилоят кенгаши депутатлари, Сенат аъзолари, вилоят бошқарма ва ташкилотлари раҳбарлари қатнашдилар.  

Йиғилишда ташкилий масала кўриб чиқилди.  

Вилоят ҳокими Зойир Мирзаев бошқа ишга ўтиши муносабати билан вазифасидан озод этилди.  

Унинг ўрнига Муроджон Бердиалиевич Азимов Қашқадарё вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

М.Азимов 1976 йил Китоб туманида туғилган. У 2018 йилнинг феврал ойидан буён Давлат божхона қўмитаси раиси лавозимида ишлаб келаётган эди.

    Бошқа янгиликлар