АсосийJamiyat

Сенат раиси: Аҳоли билдирган муносабатлар, таклифлар, танқидлар фаолиятимизнинг йўналтирувчи омилига айланди

'Сенат раиси: Аҳоли билдирган муносабатлар, таклифлар, танқидлар фаолиятимизнинг йўналтирувчи омилига айланди'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг йигирма биринчи ялпи мажлиси аввалида сўзга чиққан Танзила Нарбаева Сенат фаолияти шаклан ва мазмунан янгиланганини таъкидлади.

–   Қонунчилик ва назорат фаолиятимизда самарадорлик ва таъсирчанлик ошди, – деди Т.Нарбаева. – Очиқлик ва шаффофликни таъминлашга бўлган жиддий эътибор сабаб халқимиз билан узвий яқинлик вужудга келди. Аҳоли билдирган муносабатлар, таклифлар, танқидлар фаолиятимизнинг йўналтирувчи омилига айланди.

Бўлиб ўтган Президент сайловлари халқимизнинг бирдамлиги, юрт тақдирига бефарқ эмаслиги, сўнгги йилларда олиб борилган ислоҳотларга хайрихоҳлиги ва эртанги кунга бўлган ишончи нечоғлик баланд эканлигини амалда рўйи рост намоён этди. Давлатимиз раҳбари томонидан “Ҳаракатлар стратегиясидан – Тараққиёт стратегияси сари” деган тамойил янги давр ислоҳотларининг бош мезони этиб белгиланди. Етти йўналишдан иборат бўлган Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегияси “Инсон қадри учун” деган улуғвор мақсадни тўлақонли амалга оширишга қаратилган.

Сенат раиси қайд этганидек, бугун одамларимиз ўз хоҳиш-иродасини бутунлай эркин ва дадил намоён этмоқда. Ижтимоий ҳаётга кечаётган муҳим воқеа-ҳодисалар, ўзгаришлар, муаммо ва камчиликлар юзасидан ўзлари ишониб сайлаб қўйган вакилларидан – биз, депутат ва сенаторлардан қатъий изоҳ сўрамоқда. Улар бунга тўла ҳақлидир. Ана шундай шароитда эскича қарашлар ва ёндашувлар асосида ишлаш асло мумкин эмас.

    Бошқа янгиликлар