2021 йилнинг январь-октябрь ойларида Ўзбекистон экспортида юқори улушга эга бўлган ҳамкор давлатлар маълум қилинди.
Давлат статистика қўмитаси бу бўйича маълумот берди. Қайд этилишича, қуйидаги давлатлар Ўзбекистон экспортида юқори улушга эга:
- Хитой – 2,1 млрд.
- Россия – 1,7 млрд.
- Туркия – 1,4 млрд.
- Қозоғистон – 952,4 млн.
- Қирғиз Р. – 643,4 млн.
- Афғонистон – 521,6 млн.
- Тожикистон – 394,8 млн.
- Украина – 172,4 млн.
- Канада – 171,5 млн.
- Туркманистон – 151,5 млн. АҚШ доллари
Маълумот учун, Ўзбекистон Республикасининг ташқи савдо айланмаси 32,6 млрд. АҚШ долларига тенг бўлди.






