АсосийJamiyat

Ўзбекистон коррупция соҳасида "рақамлаштириш" бўйича ЕХҲТ билан ҳамкорлик қилади

'Ўзбекистон коррупция соҳасида "рақамлаштириш" бўйича ЕХҲТ билан ҳамкорлик қилади'ning rasmi

2021 йил 17 ноябрь куни Коррупцияга қарши курашиш агентлиги Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилоти рахбарияти билан учрашди ва англашув Меморандумини имзолади. 

Ушбу меморандум орқали энди ЕХҲТнинг Иқтисодий ва экологик фаолияти бўйича мувофиқлаштирувчи идораси ва Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ҳамкорликда коррупцияга қарши курашиш ва давлат бошқаруви органлари фаолиятининг шаффофлигини ошириш борасида қўшма тадбирларни амалга ошира олади. Бу ҳақда агентлик матбуот хизмати хабар қилди.

Қайд этилишича, меморандум ЕХҲТнинг иқтисодий ва экологик фаолият буйича координатори Игли Хасани ва Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори Акмал Бурханов томонидан имзоланди. 

Меморандум доирасидаги тадбирлар "Рақамлаштириш ва очиқ маълумотлардан фойдаланиш орқали ЕХҲТ минтақасида самарали бошқарув ва ижобий бизнес муҳитини рағбатлантириш" лойиҳаси доирасида амалга оширилади.

Таъкидланишича, Элчи Хасани очиқ маълумотлар ва самарали бошқарув бўйича биргаликдаги саъй-ҳаракатлар орқали ЕХҲТ барқарор институционал салоҳиятни шакллантиришга, минтақадаги бизнес ва сармоявий муҳитни яхшилаш учун мавжуд тажриба тармоқларини мустаҳкамлашга ва янги тажриба тармоқларини яратишга ёрдам беришини таъкидлаган.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар