АсосийJamiyat

Тошкентда бензин нархи ошиши танқид қилинган кўча сурати пайдо бўлди. У кўп ўтмай ўчирилди

'Тошкентда бензин нархи ошиши танқид қилинган кўча сурати пайдо бўлди. У кўп ўтмай ўчирилди'ning rasmi

Бугун, 19 ноябрь куни Тошкент шаҳридаги ёнилғи қуйиш шохобчаси олдида Ўзбекистонда сўнгги кунларда бензин нархи ошишига доир кўча сурати пайдо бўлди.

Учтепа туманидаги Катта қаъни кўчаси жойлашган деворга туширилган ушбу суратлар муаллифи – @inkuzart тахаллусли кўча рассоми.

Муаллиф ушбу суратда дўппи ва миллий кийим кийган оддий ўзбекистонликларни бензин нархининг ошиши «ўлдириши»га урғу берган. Деворга туширилган расм бугуннинг ўзидаёқ ўчириб ташланди.

 

    Бошқа янгиликлар