Самарқандлик журналист, таниқли ижодкор Азим Қодиров вафот этди. Бу ҳақда Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси таъзиянома эълон қилди.

Азим Қодиров узоқ йиллар матбуот соҳасида турли лавозимларда фаолият олиб борган. Публицистик мақолалари, очерклари ва фельетонлари билан матбуот саҳифаларида фаол қатнашиб келган. Ижодкорнинг “Ушалган орзу” тўплами, “Ота дуоси”, "Қалам - қанотим" қиссалари, “Ўлдирсанг ҳам кафансиз, ўлдирмагин Ватансиз ёхуд адашган банда”, “Оқсоқолни ор ўлдирди” каби ҳикоялари чоп этилган.
darakchi.uz жамоаси ҳамкасбимизнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур таъзия билдиради.






