Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бухоро вилоят бошқармаси томонидан тезкор тадбир ўтказилди.
Унда, фуқаро М.А. бошқа бир фуқаро С.ни танишлари ёрдамида Тошкент молия институтига иккинчи мутахассислик бўйича ўқишга киритиб қўйиш эвазига 1 700 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.






