АсосийJamiyat

Халқ банки собиқ ходими "566 млн сўм омонатни "еб юборган"и фош этилди

'Халқ банки собиқ ходими "566 млн сўм омонатни "еб юборган"и фош этилди'ning rasmi

Фуқароларнинг омонатга қўйган маблағини ўзлаштирган собиқ АТ “Халқ банки” бўлим бошлиғининг кирдикорлари фош бўлди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бойсун туман бўлими томонидан АТ “Халқ банки” туман филиалининг мурожаатига асосан фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан  текширув ўтказилган. Филиалнинг чакана хизматлари собиқ бўлим бошлиғи Ж.Т. 9 нафар фуқаронинг омонатга қўйиш учун топширган жами 566 млн сўм нақд пулларини омонат ҳисоб рақамларига қўймасдан, ўзининг шахсий эҳтиёжларига ишлатиб, талон-торож қилганлиги аниқланган.

Хабарга кўра , мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 209-моддаси (мансаб сохтакорлиги) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар