“Манчестер Юнайтед” тез орада бош мураббий Оле-Гуннар Сульшерни истеъфога чиқариши мумкин. Бу ҳақда The Sun хабар берди.
Қайд этилишича, “қизил иблислар” бош мураббийи лавозимига Луис Энрике номзоди ҳам кўриб чиқилмоқда. Ҳозирда Энрике Испания терма жамоаси бош мураббийи ҳисобланади.
Аввалроқ Луисдан ташқари, Зинедин Зидан ва Эрик тен Ҳаг номзодлари ҳам ўрин олган эди.