Жанубий Кореянинг Сеул миллий университети касалхонасида ғаройиб воқеа кузатилди. Бу ҳақда Yonhap агентлиги хабар берди.
Қайд этилишича, 30 ёшли аёл 34 йил ичида биринчи марта беш нафар соғлом бола дунёга келтирди. Ундан 4 нафари ўғил ва яна бири қиз эканлиги айтилмоқда.
Шифохона берган маълумотларга кўра, аёл фарзандларини кесарча кесиш йўли билан дунёга келтирган. Туғруқ давомида 30дан ортиқ тиббиёт ходимлари жараёнда иштирок этган.
Маълум бўлишича, Жанубий Кореяда бу каби ҳолат охирги маротаба 1987 йилда кузатилган бўлиб, унда ҳам беш нафар бола дунёга келган.