2 ноябрь куни, Сурхондарё вилояти Шеробод туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлимининг хабарига кўра, Шеробод туманида яшовчи, С.Сардор туман ИИБга мурожаат қилиб, унда 2019-йил январ ойида, шу туманда яшовчи, Х.Сурайё ишончига кириб, “ер майдонини сотаман”-деб, 25.000.000 (йигирма беш миллион) сўм пулини алдаб олиб кетганлигини билдирган.
Мазкур ҳолат юзасидан 2-ноябр куни Х.Сурайёга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган.






