АсосийSport

Муроджон Аҳмадалиев WBA ва IBF камарларини иккинчи маротаба ҳимоя қилди

'Муроджон Аҳмадалиев WBA ва IBF камарларини иккинчи маротаба ҳимоя қилди'ning rasmi

Бугун, 20 ноябрь куни эрта тонгда профессионал боксда муваффақиятли фаолият олиб бораётган ҳамюртимиз Муроджон Аҳмадалиев ўзининг навбатдаги жангини ўтказди. АҚШнинг Ню-Хемпшир штатида жойлашган Манчестер шаҳрида бўлиб ўтган жангда унга қарши чилилик Хосе Веласкес рингга кўтарилди.

Тўлиқ, 12 раунд давом этган жангда ҳакамларнинг барчаси 119-109 ҳисобида ҳамюртимиз ғалаба қозонганлигини эътироф этишди. Шу тариқа Муроджон ўзига тегишли WBA ва IBF камарларини қўлида сақлаб қолди.

Ҳамюртимизни ушбу ажойиб ғалаба билан табриклаймиз.

    Бошқа янгиликлар