“ПСЖ” ҳужумчиси Килиан Мбаппе келгуси ёзда Францияни тарк этиши мумкин. Бу ҳақда Defensa Central нашри хабар берди.
Қайд этилишича, “Ливерпуль” клуби Мбаппе хизматига жиддий қизиқиш билдирмоқда. “Қизиллар” франциялик футболчи трансферига катта маблағ сарфлашга тайёр. Мбаппенинг трансфер қиймати 150 миллион еврони ташкил қилмоқда. Шунингдек, унга 20 миллион евро маош беришмоқчи.
Ўз навбатида “Барселона” ва “Реал” клублари ҳам Мбаппе учун асосий даъвогарлар сифатида эътироф этилмоқда.