1

“Чинор” ЙПХ масканида ноқонуний дори воситалари айланмасига чек қўйилди

ЖАМИЯТ 20.11.2021, 21:29
Теглар: Дори
“Чинор” ЙПХ масканида ноқонуний дори воситалари айланмасига чек қўйилди

Жорий йилнинг 18 ноябрь куни соат 10:00 ларда, Тошкент вилояти, Оҳангарон туманида жойлашган “Чинор” ЙПХ масканида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходими Р.Имомалиев томонидан “Isuzu” русумли юк автомобили текшириш мақсадида тўҳтатилган. Ҳайдовчи, 1990 йилда туғилган П.Ж. ўзининг кўриниши ва хатти-ҳаракатлари билан ходимда шубха уйғотганлиги сабабли автомобиль кўздан кечирилган. Текширув давомида автомобиль юкхонасида 17 хил турдаги, 108 қути дори воситалари ноқонуний олиб кетилаётганлиги аниқланган.  

Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро П.Ж. ва аниқланган дори воситалар Оҳангарон тумани ИИБга топширилган.

Шарҳлар

Жиззаҳда 140 миллион сўмлик дориларни ноқонуний сотганлар қўлга олинди

17.09.2021, 12:45

Жиззахда 140 миллион сўмлик дориларни ноқонуний сотганлар қўлга олинди.Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент бу ҳақда маълумот берди.Жиззах вилоят бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Р.Ф. пандемия...
Янгиҳаётда қарийб 118 миллион сўмлик дори воситаларини ноқонуний муомалага киритганлар аниқланди

06.09.2021, 11:28

Янгиҳаёт туманида дори воситаларини ноқонуний муомалага киритилишининг олди олинди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди. Янгиҳаёт туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор...
Тошкентда ноқонуний дори сотаётган эркак қўлга олинди

08.03.2021, 14:35

Тошкент шаҳри Олмазор туманида 150 миллион сўмга ноқонуний дори сотаётган эркак қўлга олинди. Бу ҳақда Бош прокуратура департаменти ахборот хизмати хабар берди.Маълум қилинишича, Бош прокуратура...
Дори воситаларини яширинча олиб киришга бўлган уриниш фош бўлди

12.10.2020, 20:38

Дори воситаларини яширинча олиб киришга бўлган уриниш фош бўлди. Бу ҳақда Давлат Божхона қўмитаси Ахборот хизмати хабар бермоқда. Сифати кафолатланмаган дори воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши божхона...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1