Жорий йилнинг 17-ноябр куни Фарғона вилоятининг Ёзевон туман ИИБ профилактика инспектори томонидан, Юқори Сойбўйи МФЙ ҳудудида яшовчи Қ.К яшаш хонадонида 3 нафар шахсларга қимор ўйнашлари учун шароит яратиб берганлиги аниқланган. Бу ҳақда вилоят ИИБ маълумот берди.
Маълум бўлишича, қўлга олинган шахслардан 32 дона ўйин картаси ва 870000 сўм миқдоридаги пуллар далилий ашё тариқасида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ёзёвон тумани ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Q.K.ga нисбатан Жиноят кодексининг 278-моддаси 1-қисми (қиморхона ташкил этиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 278-моддаси
(қимор ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларни ташкил этиш ҳамда ўтказиш)да кўрсатилган жиноятни содир этган шахс етти йилгача озодликдан махрум қилиш билан жазоланади.






