АсосийJamiyat

Фарғонада 4500 доллар эвазига хорижга ишга юборишни ваъда қилган шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилди

'Фарғонада 4500 доллар эвазига хорижга ишга юборишни ваъда қилган шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилди'ning rasmi

Жорий йилнинг 16 ноябр куни Қува туманида М.М исмли аёл ИИБга мурожаат этган. Бу ҳақда вилоят ИИБ хабар берди

Маълум бўлишича, 2018 йилнинг сентябр ойида номаълум шахс ишончига кириб, 4.500 АҚШ доллари эвазига Корея давлатига ишга юборишини айтиб, пулни олиб, берган ваъдасини бажармасдан алдов йўли қўлга киритган пулларни ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборганлигини билдирган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қува туман ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “а” банди (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни М.У содир этганлиги аниқланиб, процессуал тартибда ушланган.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар