“Манчестер Юнайтед” раҳбарияти бош мураббий Оле-Гуннар Сульшерни истеъфога чиқарди. Бу ҳақда клуб расмий манбаси хабар берди.
“Манчестер Юнайтед” Англия Премьер-лигасининг 12-турида сафарда “Уотфорд”га қарши баҳс юритди ва 4:1 ҳисобида ютқазиб қўйди. Учрашувдан сўнг клуб раҳбарлари ўртасида кенгаш ўтказилган ва норвегиялик мутахассиснинг истеъфоси бўйича бир қарорга келишган.
Тез орада “Манчестер Юнайтед” янги бош мураббий номини ҳам эълон қилиши кутилмоқда.