АсосийJamiyat

Ўзбекистонда пенсия ва нафақа олувчилар сони очиқланди

'Ўзбекистонда пенсия ва нафақа олувчилар сони очиқланди'ning rasmi

 Пенсия жамғармаси берган маълумотга кўра,  Ўзбекистонда пенсия ва нафақа олувчи оилалар сони 4,0 млн. нафардан ошган.

 Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги буджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг ҳудудий туман (шаҳар) бўлимларида ҳисобга олинган пенсия ва нафақа олувчиларнинг умумий сони 2021 йил 1 ноябрь ҳолатига 4 003,8 минг нафарни (бундан, 2 269,9 минг нафари (56,7 фоизи) аёллар) ёки аҳоли сонидаги улуши 11,5%ни ташкил қилган ҳолда 2021 йил 1 январь ҳолатига нисбатан 178,6 минг нафар (4,7%)га кўпайган. 

Шундан, 2 966,7 минг нафари (74,1%)ни ёшга доир пенсия (бундан, 1 898,1 минг нафари ёки 64 фоизи аёллар), 397,6 минг нафари (9,9%)ни ногиронлик пенсия (бундан, 163,5 минг нафари ёки 41,1 фоизи аёллар), 198,6 минг нафари (5,0%)ни боқувчисини йўқотганлик пенсия олувчи оилалар ва 440,8 минг нафари (11,0%)ни нафақа олувчилар ташкил қилган(бундан, 208,3 минг нафари ёки 47,3 фоизи аёллар). 

Шу жумладан, 2021 йил 1 январь ҳолатига нисбатан ёшга доир пенсия олувчилар сони 117,7 минг нафар киши (4,1%)га, ногиронлик пенсия олувчилар сони 11,0 минг нафар киши (2,9%)га, боқувчисини йўқотганлик пенсия олувчи оилалар сони 9,6 минг оила (5,1%)га ва нафақа олувчилар сони 40,2 минг нафар киши (10,0%)га ортган. 

2021 йилнинг январь-октябрь ойларида 327,5 минг нафар (бундан, 161,5 минг нафари ёки 49,3 фоизи аёллар) фуқароларга янги пенсия ва нафақалар тайинланган (шундан, 215,1 минг нафари (65,7%)га ёшга доир пенсия, 29,9 минг нафари (9,1%)га ногирон шахс сифатида пенсия, 19,6 минг оила (6,0%)га боқувчисини йўқотганлик пенсия ва 62,9 минг нафари (19,2%)га нафақалар тайинланди). 

Қайд этилишича, 2020 йилнинг январь-октябрь ойларига нисбатан 57,9 минг нафар ёки 21,5 фоиз фуқароларга пенсия ва нафақа кўп тайинланган 

    Бошқа янгиликлар