АсосийSport

Ўзбекистоннинг энг кучли мерганлари аниқланди

'Ўзбекистоннинг энг кучли мерганлари аниқланди'ning rasmi

 Фарғонада спортнинг камондан отиш тури бўйича Ўзбекистон кубоги мусобақалари бўлиб ўтди. 

Турнирда барча ёш тоифасида 100 дан ортиқ спортчилар ғолиблик учун ўзаро кураш олиб боришди ва Ўзбекистоннинг энг кучли мерганлари номига аниқлик киритилди, дея хабар бермоқда Туризм ва спорт вазирлиги.

Қайд этилишича, илк марта паралампиячилар учун ташкил этилган Ўзбекистон чемпионатида жами 11 нафар спортчи ғолиблик учун кураш олиб борди. 

Мусобақалар якунида, ғолиб ва совриндор бўлганлар ташкилотчилар томмнидан медаль, диплом ва эсдалик учун қимматбаҳо совғалар билан тақдирланишган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар