"Манчестер Юнайтед" истеъфога чиқарилган Оле-Гуннар Сульшерга қанча товон пули тўлаши маълум қилинди. Бу ҳақда The Times хабар берди.
Қайд этилишича, норвегиялик мураббий муддатин олдин шартномани бекор қилгани учун 7,5 миллион фунт атрофида товон пули олади.
Сульшернинг "Манчестер Юнайтед" билан шартномаси 2024 йилга мўлжалланган эди.