АсосийJamiyat

Ўзбекистонлик талаба халқаро фестивалда бир йўла икки мукофотни қўлга киритди

'Ўзбекистонлик талаба халқаро фестивалда бир йўла икки мукофотни қўлга киритди'ning rasmi

Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти 1-босқич магистранти, ёш режиссиёр Шокир Холиқов анимацион филмлар ватани бўлган Японияда бир йўла икки мукофотни қўлга киритди. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда. 

Маълум қилинишича, Японияда ўтказилган DigiCon6 Asia анимацион филмлар фестивалида Шокир Холиқовнинг “Қиз ва Булут” анимацион филми икки мукофотни: “Минтақанинг олтин фильми” ва “Фестивалнинг олтин фильми” мукофотларига сазовор бўлди ҳамда 3 минг доллар пул мукофоти билан тақдирланди.

Маълумот ўрнида, Шокир Холиқов бунгача 40 дан ортиқ халқаро фестиваллар ғолиби бўлган эди. У бошчилигидаги оъзбекистонлик ёш киноижодкорлар томонидан ишланган қисқа метражли “Месси” номли филми ҳам “48 Hour film race” фестивалининг бирйўла иккита мукофоти “Энг яхши фильм” ҳамда “Энг яхши драма” номинациялари бўйича ғолиб деб топилган.

    Бошқа янгиликлар