Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида халқ таълими тизимида 8386 та ҳолатда меҳнатни муҳофаза қилиш талаблари бузилган. Қолган тизимларда ушбу кўрсаткич қандай?
АОКАда бўлиб ўтган брифингда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Мавжуда Мирзаева мажбурий меҳнатни олдини олиш, меҳнатни муҳофаза қилиш ва аҳоли бандлиги масалалари юзасидан маълумот берди.
Брифингда қайд этилишича, ўтган 10 ой мобайнида Давлат меҳнат инспекциясига келиб тушган 20 814 та мурожаатнинг 10 441 тасида қонунбузилиши ҳолатлари аниқланган.
- ваканция ва ижтимоий ҳимояга муҳтож шахслар учун квоталанган иш ўринларига жойлаштириш бўйича қонунбузилиш ҳолатлари;
- норасмий иш ўринларини расмийлаштириш бўйича қонунбузилишлари;
- мажбурий меҳнат бўйича қонунбузилишлари;
- меҳнатни муҳофаза қилиш талабларини таъминламаслик юзасидан қонунбузилишлари тизимлар кесимида;
- бахтсиз ҳодиса оқибатида жабрланган ишчи ва ходимлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича амалга оширилган ишлар
️ Агар иш берувчилар томонидан Сизнинг меҳнат ҳуқуқингиз бузилаётган бўлса, Давлат меҳнат инспекциясининг 1176 қисқа рақамига, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг 71-200-06-00 Ишонч телефонига ҳамда www.dmi.mehnat.uz сайти орқали ўзингизнинг бузилган меҳнат ҳуқуқларингизни тиклаш учун мурожаат қилинг.






