Кеча, 22-ноябр куни Ўзбекистон мудофаа вазирлиги Қозоғистон мудофаа вазирлиги ҳарбий делегациясини қабул қилди.
Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаментининг хабар берди.
Қайд этилишича, учрашув давомида томонлар қардош халқларнинг бирдамлиги, икки томонлама ҳарбий ва ҳарбий-техник ҳамкорлик масалаларининг жорий ҳолати ҳамда истиқболлари, минтақавий хавфсизлик масалалари муҳокама этилган. Шунингдек, йиғилишда Қозоғистонда бўлиб ўтган “Қалқон-2021” ҳамда Ўзбекистонда давом этаётган “Ҳамкорлик-2021” қўшма ўқувларининг аҳамияти, бўлинмаларнинг жанговар тайёргарлик масалаларига атрофлича тўхталиб ўтилган.
"Учрашув сўнгида Ўзбекистон ва Қозоғистон мудофаа вазирликлари ўртасида ҳарбий соҳада ҳамкорлик бўйича қатор тадбирларни ўз ичига олган битим имзоланди",-дея маълум қилинади хабарда.






