Интернет тармоғида тарқалган хабарлардан бирида муаллиф кўчада ҳаво шарларини сотаётган ёш болага эътибор қаратиб, ушбу ҳолатдан хавотирда эканлигини билдирди. Ҳолатга Тошкент шаҳар ИИББ эътибор қаратди.
ИИББнинг ахборот хизмати хабарига кўра, , мазкур факт бўйича текширув ўтказилди.
Маълум бўлишича, 2021 йилнинг 20 ноябрь куни умумтаълим мактаби 3-синф ўқувчиси 9 ёшли Ш.Ф. ҳақиқатдан ҳам Юнусобод тумани “Биллур” маҳалласида ҳаво шарларини сотиш мақсадида юрган. Шу ҳолат юзасидан Юнусобод тумани ИИО ФМБ ходимлари боланинг отаси – 34 ёшли Н.Ф. билан боғланишди. Фуқаро билан профилактик суҳбат ўтказилиб, сўнг унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 47-моддаси 1-қисми (“Болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш борасидаги мажбуриятларни бажармаслик”) бўйича баённома расмийлаштирилди.






