АсосийЖАМИЯТ

"Darakchi.uz" ўрганган Чилонзордаги йўл муаммоси ижобий ҳал этилди (фото ва видео)

Ўзингдан яхши ном қолдиришни истасанг, ё боғ ярат, ё йўлни таъмирла деган гап бор, халқими...

'"Darakchi.uz" ўрганган Чилонзордаги йўл муаммоси ижобий ҳал этилди (фото ва видео)'ning rasmi

Ўзингдан яхши ном қолдиришни истасанг, ё боғ ярат, ё йўлни таъмирла деган гап бор, халқимизда. Тўғрида, уйингиздан чиққанингизда нотекис, ўнқир-чўнқир йўллар табни хира қилиши табиий. Афсуски, Респубикамизда йўллар билан боғлиқ муаммолар талайгина. Пойтахт Тошкент ҳам бундан мустасно эмас, албатта.  

Таҳририятимизга айни шу масалада мурожаат келиб тушди. Мурожаатнинг қисқача мазмуни қуйидагича:

Тошкент шаҳар Чилонзор тумани 8 квартилдан ўтган йўлда ёз ойларида қурилиш-таъмирлаш ишлари бошланган бўлса-да, ҳалигача якунига етмаган. Натижада йўлдан кўтарилган чанг-тўзон аҳоли тинчини бузмоқда.

Ҳолатни ўрганиш учун ижодий жамоамиз билан қаҳрамонимиз айтган манзилга бордик. Биз кўрган ҳолат мурожаатда айтилганиданда ёмонроқлигига гувоҳ бўлдик.  

"Шу маҳаллада 35 йилдан бери яшайман. Ўзим яшайдиган домда "уй бошлиғи"ман. Кўчалар ҳақида гапирадиган бўлсам, кўриб турганингиздек аҳвол ёмон. Энди асфалт қилишадида, кейин ковлаб труба ўтказишади. Президентимиз топшириғи билан йўлларимиз Тошкентдаги барча ички ва ташқи йўллар аста секин таъмирланяпти. Лекин бизни йўл яна чала қолди. Бу кўчада на бир пиёдалар ўтиш йўли бор, на светафор бор, Бир томонда пиёдалар йўлаги қилишди, велосипедлар учун йўлак қилишди. Лекин жуда тор. Йўлнинг торлигию майли, ундан кўтариладиган чанг тўғри бизни уйга келади. Бу кўчада машина қатнови кўп. Йўлнинг нариги тарафига ўтиш учун кўп кутиш керак",– деди шу маҳалла фаоли Дилбар Исаева.

Уни қарангки, мурожаатни ўрганиб қайтганимизга бир ой ўтар-ўтмас мутасаддилар вазиятни яхшилашга киришибди. Маҳалладаги аҳволи оғир йўллар таъмири бошланибди.

Бу ҳақда бизга мурожаат қилган фуқаро хабар берди.  

"Мана, сизлар суратга олиб кетган йўлни таъмирлаш ишлари бошланди. Эрта ёки индинда тугатишаркан. 8 квартилда яшовчи барча фуқаролар номидан "Даракчи.уз" сайти ходимларига раҳмат айтаман",–дейилади бизга жўнатилган видеода. 

Хулоса ўрнида айтиш мумкинки, муаммолар вақтида бартараф этилса, ислоҳотлар амалда бажарилса халқ ҳам рози бўлади.

    Бошқа янгиликлар