Жорий йилнинг 22 ноябрь куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг Туркия Республикасига ташриф буюрди. Унда Туркия ҳукумати ва Парламенти вакиллари билан қатор учрашувлар ташкил этилди, дея хабар бермоқда Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Матбуот хизмати.
Туркия Республикаси Адлия вазирлиги ҳуқуқий масалалар бўйича бош директори Хакан Озтатар билан ўтказилган учрашувда томонлар Ўзбекистон ва Туркия давлатлари муносабатлари ҳар соҳада ривожланиб бораётгани ва бу иккала томон учун ҳам манфаатли эканлиги қайд этилган.
Таъкидланишича, Туркияда давлат ва фуқаролар, юридик ва жисмоний шахслар ўртасидаги ҳамда оилавий муносабатлардаги зиддиятлар ва низоли муаммоларни ҳал этишда яраштирув институтига талаб ортиб бормоқда.
Хакан Озтатарнинг сўзларига кўра, ҳозирда Туркия бош Омбудсмани ва Туркия Республикаси Адлия вазирлиги ўртасида жисмоний ва юридик шахслар ўртасидаги масалаларни ҳал этиш бўйича яраштирув институтидан кенг фойдаланиш борасида мустаҳкам ҳамкорлик йўлга қўйилган.






