Президент Шайхонтоҳур туманидаги “Реал Текс Ташкент” масъулияти чекланган жамияти фаолияти билан танишди. Бу ҳақда Президент Матбуот хизмати хабар берди.
Корхона йилига 22 минг тонна ип-калава, қарийб 6 миллион погон метр мато тайёрлаш қувватига эга. Бу ерда 1 минг 800 киши иш билан таъминланган.
Шу ерда Тошкент шаҳри ва туманлар ҳокимлари, сектор раҳбарлари, маҳалла раислари иштирокида йиғилиш бўлди. Йиғилишда маҳаллаларда ҳоким ёрдамчилари лавозимини жорий этиш масаласи муҳокама қилинди.