АсосийJamiyat

"Поезд қатнови сабаб йўлимиз ёпилди" — "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ фуқаролар мурожаатини ўрганмоқда

'"Поезд қатнови сабаб йўлимиз ёпилди" — "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ фуқаролар мурожаатини ўрганмоқда'ning rasmi

"Тенгдош" МФЙ аҳолиси томонидан "Поезд қатнови сабаб йўлимиз ёпилди ва аҳоли борди-келдига қийналмоқда" мазмундаги йўлланган видеомурожаатга "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ  муносабат билдирди.

Қайд этилишича, ушбу мурожаатда акс этган ҳолат юзасидан "Қарши минтақавий темир йўл узели" УК раҳбарияти маҳаллий аҳоли билан учрашган, вазият жойида ўрганилган.  

Таъкидланишича, мазкур ҳудуд орқали "Тошкент – Шаҳрисабз2 йўналишида нафақат юқори тезликда ҳаракатланадиган "Афросиёб", балки тезюрар "Насаф", шаҳарлараро поезд (электричка)лари ҳамда юк поездлари мунтазам равишда қатнаши ва ушбу қайд этилаётган аҳоли яшаш пункти яқинида  ўтувчи темир  йўлда қўриқланадиган пиёдалар учун махсус жойи мавжудлиги аниқланган. Ушбу жойдан ўтиш, темир йўлнинг бошқа томонига бориш ва қайтиш учун шароитлар яратилгани айтилади.  

Суҳбат давомида маҳаллий аҳолининг асосий муаммоси бошқа масалада эканлиги  аниқланган. Яъни, магистраль авто йўлдан қишлоққа олиб борувчи йўлнинг узоқлигидан шикоят тушган. Аҳолига ёрдам тариқасида қишлоқ оқсоқоллари билан келишилган ҳолда "Қарши минтақавий темир йўл узели" УК томонидан ёрдам тариқасида қишлоққа олиб борувчи яна бир бошқа таъмирталаб қисқа авто йўлни қайтадан таъмирлаш учун келишилган ҳамда тез орада таъмирлаш ишлари бошланадиган бўлган.

    Бошқа янгиликлар