Жорий йилнинг 12-14 ноябрь кунлари Тошкент шаҳрида самбо бўйича жаҳон чемпионати бўлиб ўтганди.
Унда, жанговар самбо йўналишида иштирок этган қашқадарёлик Баҳодир Бакиев - 58 кг вазн тоифасида 50 га яқин давлат спортчилари орасида чемпионликни қўлга киритган.
Шу боис, Шаҳрисабз шаҳар ва туман ҳокимлари икки карра жаҳон чемпионлигини қўлга киритган спортчи шаҳар ҳокимлиги томонидан 10 млн. сўм, "Оқсарой кластер" МЧЖ томонидан эса 20 млн. сўм пул мукофотлари билан тақдирланди. Бу ҳақда Қашқадарё вилояти ҳокимлиги хабар берди.
Қайд этилишича, шунингдек, йил давомида юқори натижага эришган спортчиларга ҳам пул мукофотлари ва қимматбаҳо совғалар топширилган.






