АсосийJamiyat

"Энди кўп жойларга хабар бермасдан бораман". Қашқадарё ҳокими Қаршидаги тез тиббий ёрдам марказига кириб борди

'"Энди кўп жойларга хабар бермасдан бораман". Қашқадарё ҳокими Қаршидаги тез тиббий ёрдам марказига кириб борди'ning rasmi

Кеча, 23 ноябрь куни шаҳарнинг бир қатор ижтимоий объектларини кўздан кечирган Қашқадарё вилояти ҳокими Муротжон Азимов кечки пайт Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Қашқадарё филиалига борди, дея хабар қилди вилоят ҳокимлиги матбуот котиби Аҳрор Содиқов.

Маълум қилинишича, филиалда шифокорлар, беморлар ва уларнинг яқинлари учун яратилган шарт-шароитларни ўрганди. Фуқароларнинг ўзларидан шароит ҳақида фикр сўради. Бугунги кунда Президентимиз томонидан тиббиёт соҳасига қаратилатган эътибор натижасида кўплаб самарали ишлар амалга оширилаётгани, ҳудудда карантин қоидаларига амал қилиш, Президентимизнинг "Халқни рози қилиш" тамойили асосида ишни ташкил қилиш кераклиги таъкидланди.

- Энди кўп жойларга хабар бермасдан бораман, - деди вилоят ҳокими. - Асл ҳолат ана шунда аён бўлади. Бугунги халқни алдаб бўлмайди. Халқ вакили сифатида ҳар бир раҳбар бу нарсани тушуниши керак.

Вилоят ҳокими марказ масъуллари билан суҳбатлашганда ҳудуднинг қурилиш ишлари 2018 йил бошлангани, аммо, тўрт йил ичида ҳам охирига етмаганини таъкидлашди. Вилоят ҳокими зудлик билан штаб ташкил қилиб, эртадан тезкор иш бошланишини назоратга олишини таъкидлади.

    Бошқа янгиликлар