АсосийЖАМИЯТ

Нотариат соҳа электронлаштирилмоқда

Бугун, 24 ноябрь куни Адлия вазирлиги томонидан Ўзбекистон миллий матбуот маркази биносида...

'Нотариат соҳа электронлаштирилмоқда'ning rasmi

Бугун, 24 ноябрь куни Адлия вазирлиги томонидан Ўзбекистон миллий матбуот маркази биносида “Нотариуслар фаолиятини такомиллаштириш борасида амалга оширилган ишлар” мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Тадбирда Адлия вазирлиги масъул ходимлари иштирок этиб, сўнги йилларда нотариат соҳасидаги муҳим ишлар хусусида маълумот беришди.

Таъкидланишича, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 9 сентябрдаги ПФ–5816-сон “Ўзбекистон Республикасида нотариат тизимини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонига асосан хусусий нотариуслар институти жорий этилди.

Ушбу Фармонга асосан, 2020 йил 1 январдан бошлаб жорий этилган янги тизим қуйидаги дастлабки натижаларни берди:

1) нотариуслар сони 7,5 фоизга ошди, натижада 3 мингга яқин фуқаролар иш билан таъминланди;

2) давлат нотариал идораларини сақлаш харажатларидан 300 млрд сўмдан ортиқ давлат маблағлари иқтисод қилинди;

3) нотариуслар орасида рақобат шаклланди ва нотариал идораларда навбат кутиш муаммоси бартараф этилди;

4) фуқаро ва ташкилотларнинг нотариатга оид мурожаатлари сони  

40 фоизга камайди;

5) 14 та идоранинг 20 та тизимлари “Нотариус” электрон ахборот тизими билан интеграция қилиниши натижасида нотариал ҳаракатларни амалга оширишдаги бюрократия ва қоғозбозликлар кескин камайди.

Бундан ташқари, нотариат соҳада қуйидаги йўналишларда ишлар олиб борилмоқда:

-Нотариат соҳаси электронлаштирилмоқда:

-нотариал ҳаракатларни амалга ошириш учун “Нотариус” ахборот тизими яратилди;

-нотариал ҳаракатларни амалга ошириш учун электрон навбатга ёзилиш имконияти яратилди;

-тўловлар тўлиқ электрон кўринишга ўтказилди, Биллинг тизимига уланди;

-нотариал ҳаракатларни амалга ошириш тўлиқ рақамли кўринишга ўтказилди;

-нотариатнинг “фаол модели” ишга туширилди;

-реестр китоблари электрон шаклда юритилмоқда;

-нотариал расмийлаштирилаётган ҳужжатларни тасдиқлаш бармоқ изларини сканер қилиш йўли билан амалга оширилмоқда;

-видеоконферентсалоқа режимида ва электрон рақамли имзодан фойдаланган ҳолда масофавий нотариал ҳаракатларни амалга ошириш йўлга қўйилмоқда;

-аҳолининг электрон мурожаатларини қабул қилиш ҳамда уларга сервис хизматлар кўрсатиш мақсадида “э-нотариус” веб-сайти яратилди.

Нотариал ҳаракатларни амалга ошириш борасида:

-кўчмас мулк олди-сотди шартномаси гербли бланкда расмийлаштирила бошланди;

-кўчмас мулкни олди-сотди, ҳадя ва айрибошлаш шартномаларини амалга оширишда ҳудудийлик принсипи бекор қилинди;

-кўчмас мулкни бошқа шахсга ўтказиш шартномаларини тасдиқлангандан сўнг, уларни “ягона дарча” тамойили асосида кадастр органидан рўйхатдан ўтказиш тизими жорий қилинди;

-васиятнома ҳамда айрим мураккаб нотариал ҳаракатларни амалга оширишда фуқаронинг ҳужжатни имзолаш жараёни аудио ва видеотасмага туширилмоқда;

-Хусусий нотариуслар фаолиятининг йўлга қўйилиши:

-Ўзбекистон Республикаси “Нотариат тўғрисида”ги Қонуни билан Ўзбекистонда хусусий нотариал фаолиятга рухсат берилди ва 2020 йил  1 майдан дастлабки хусусий нотариуслар иш бошлади;

-хусусий нотариусларнинг молиявий имкониятлари мустаҳкамлаб берилди;

-жамиятда нотариусларнинг фаоллиги ошди;

-эндиликда нотариал идораларда навбат кутиш муаммоси бартараф этилди;

-нотариат соҳасида эркин рақобат муҳити шаклланди ва нотариуслар аҳолига янада сифатли хизмат кўрсатишни бошлади;

-нотариуслар сони кўпайиши натижасида узоқ аҳоли пунктларида нотариал хизматларнинг тўла жорий этилишига эришилади, аҳолининг давлатга ишончи янада ортади;

-бугунги кун ҳолатига республика бўйича 880 нафар нотариус (876 нафар хусусий нотариус ва 4 нафар давлат нотариуси), 2060 нафар стажёр, ёрдамчи ва котиблар фаолият юритмоқда, бир йилда ўртача 3,8 млн нотариал ҳаракатлар амалга оширилмоқда

-Кадрларни тайинлаш, жой-жойига қўйиш ва ишини ташкил этиш бўйича:

-нотариусларнинг иш фаолиятини баҳолаш тизими жорий этилди;

-Олий малака комиссияга фақат электрон мурожаат қилиш тартиби ўрнатилди;

-нотариус лавозимларига номзодларни танлов (малака имтиҳони) асосида танлаб олиш жараёни Реал вақт режимида видеотранслясия қилинмоқда.

 

 

    Бошқа янгиликлар