АсосийЖАМИЯТ

Анқара ва Истанбул шаҳарларида Ўзбекистон маданияти кунлари бўлиб ўтади

Ўзбекистон Маданият вазири ўринбосари Олимжон Мирзаев ва Туркия Маданият ва туризм вазири...

'Анқара ва Истанбул шаҳарларида Ўзбекистон маданияти кунлари бўлиб ўтади'ning rasmi

Ўзбекистон Маданият вазири ўринбосари Олимжон Мирзаев ва Туркия Маданият ва туризм вазири ўринбосари маслаҳатчиси Доктор Али Ҳасан Чаглар ўртасида учрашув бўлиб ўтди.  Бу ҳақда Маданият вазирлиги Ахборот хизмати хабар берди. 

Маълум қилинишича, учрашув давомида маданий соҳада Ўзбекистон ва Туркия ҳамкорлик, ривожланиш истиқболлари ҳақида фикр алмашилди. Шу билан бирга  жорий йилнинг декабрь ойида Туркиянинг Анқара ва Истанбул шаҳарларида бўлиб ўтиши режалаштирилган Ўзбекистон маданияти кунларига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш билан боғлиқ ташкилий масалалар муҳокама қилинди.

Суҳбат давомида ўзбек ва турк киноижодкорлари томонидан тасвирга олинган Беруний ҳужжатли фильмининг мазкур маданият кунлари доирасида премьерасини ўтказиш, Ибн Сино ҳаёти ва ижодига бағишланган ҳужжатли фильм тасвирга олиш масалалари ҳам муҳокама қилинди.  

Шу ўринда, маданият муассасалари, мусиқа ва санъат мактабларини рақамли тизимга ўтказиш, маданият соҳасида ахборот технологияларини ривожлантириш масалаларига алоҳида тўҳталиб, ҳамкорлик қилиш келишиб олинди.

Суҳбат конструктив ва дўстона руҳда ўтди. Томонлар ҳамкорликнинг янада ривожланишига умид билдирдилар.

    Бошқа янгиликлар