Марказий банк 25 ноябрдан хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматини белгилади.

Унга кўра, АҚШ долларининг расмий курси 19,72 сўмга пасайиб, 10 745.40 сўмни ташкил этмоқда.
Евро курси ҳам 78,09 сўмга тушиб, 12 043.44 сўм бўлди.
Бир Россия рубли эса 0,23 сўмга ошиб, 143,95 сўмни ташкил этди.






