Озарбойжон Республикасининг Боку шаҳрида буюк мутафаккир Низомий Ганжавийнинг 880 йиллиги муносабати билан "Низомий Ганжавий - маданиятлар ўртасидаги кўприк" мавзусида Халқаро форум бошланди.

Унда дунёнинг ўнлаб мамлакатларидан келган олимлар, тадқиқотчилар, ОАВ вакиллари иштирок этмоқда.
Форумнинг очилиш маросимида Ўзбекистон Республиканинг маданият вазири Озодбек Назарбеков сўзга чиқди. У буюк шоир Низомий Ганжавийнинг ўзбек адабиётига, хусусан Алишер Навоий ижодига таъсири хусусида тўхталди.
Шунингдек, 24-26 ноябрь кунлари ўтиши мўлжалланган форумдаг бир қатор ўзбек олимларининг маърузалари ҳам ўрин олган.






