Олий Мажлис Сенати ахборот хизматининг берган маълумотига кўра, Сурхондарё вилояти, Узун тумани аҳолисининг тоза ичимлик суви муаммосини ҳал этиш учун сенатор масъул ташкилотларга сенаторлик сўровини юборган эди.
Бу орқали туман бўйича 20 та МФЙ ҳудудида яроқсиз аҳволда бўлган сув қудудлари насосларини алмаштириш режа қилинган.
Таъкидланишича, менаторлик сўрови натижасида шу кунга қадар туманнинг 3та маҳалласида 3та ЭЦВУ-6-10 маркали сув насослари ўрнатиб берилган эди.
Ушбу ишлар ноябрь ойида ҳам давом эттирилиб, туманнинг “Янги куч", “Чинор” ва “Карер” каби маҳаллаларида яна 3 дона янги ЭЦВУ-6-10 маркали сув насослари ўрнатилиб, аҳоли тоза ичимлик суви билан таъминланган.
"Натижада маҳаллалардаги 10 000 нафардан ортиқ аҳолининг тоза ичимлик суви билан боғлиқ муаммоси ҳал этилди",-дейилади хабарда.






