АсосийJamiyat

Бугун баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин - "Ўзгидромет" 

'Бугун баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин - "Ўзгидромет" 'ning rasmi

 Бугун, 25 ноябрьда Ўзбекистонда кундуз куни ҳаво ўзгариб туради, республика бўйича ёғингарчилик кутилмайди, фақат Тошкент вилоятида кечга томон баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин.  Бу  ҳақда "Ўзгидромет" маълумот берди.

Таъкидланишича,  шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 15-20° илиқ бўлади. 

Пойтахтда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди, фақат кечга томон бироз ёмғир ёғиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 18-20° илиқ бўлади. 

Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади, туман тушиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 10-15° илиқ бўлади.

    Бошқа янгиликлар