Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияталри федерацияси ташаббуси билан ташкил этилган "Sayyoh-2021" форуми сайёҳлик оқимини янада кенгайтириш, юртимизнинг кўҳна қадамжолари, шунингдек, соҳасида истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасида соҳа ривожига тўсқинлик қилаётган муаммоларни тизимли таҳлил қилиш қилишга қаратилган муҳим анжуманлардан биридир.
Форум бошланган куннинг биринчи қисмида, “Халқаро туристик ҳуқуқ ва туризм соҳасида истеъмолчиларнинг трансчегаравий мурожаатлари” мавзусида маъруза тингланди.
Унда чет эллик сайёҳ (истеъмолчи) ларнинг мурожаатларини чет эл фуқароси бўлишига қарамасдан ўз вақтида сифатли хизмат кўрсатиш, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишда илғор халқаро тажрибани жорий қилиш ҳақида сўз борди.

"Туризм соҳасида истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасида ўтказилаётган “SAYYOH-2021” халқаро форуми истеъмолчиларнинг трансчегаравий мурожаатларини кўриб чиқиш, уларнинг туризм ва электрон тижорат соҳасидаги ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасидаги механизмларни такомиллаштириши, хавфсиз туризмга оид масалалар бугун ҳар бир истеъмолчининг ҳуқуқларини ҳимоя қилишда муҳим аҳамият касб этади.
Зеро, ҳар бир сайёҳ қаерга ташриф буюрмасин, ўша давлатда унинг истеъмолчи борасидаги ҳуқуқлари ҳимоя қилиниши мамлакат туризмининг ривожи учун хизмат қилади – деди, Федерация раиси Ж.Саримосоқов
Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси Матбуот хизмати





