АсосийЖАМИЯТ

Талабаларга контрактини тўлаб берган ҳокимликлар рейтинги эълон қилинди

Ёшлар ишлари агентлиги директори Алишер Саъдуллаевнинг маълум қилишича, иқтисодий-ижтимоий...

'Талабаларга контрактини тўлаб берган ҳокимликлар рейтинги эълон қилинди'ning rasmi

Ёшлар ишлари агентлиги директори Алишер Саъдуллаевнинг маълум қилишича, иқтисодий-ижтимоий муаммоларга дуч келаётган, иқтидорли талабаларни қўллаб-қувватлаш мақсадида Ёшлар ишлари агентлиги ҳокимликлар билан ҳамкорликда йўлга қўйган “Talabaga madad лойиҳасида қайси туман-шаҳар ҳокимлари энг фаол экани, ҳудудларга нисбатан энг кўп талабага ёрдам берган ҳокимлар рейтинги шакллантирилди.

"Талаба-ёшларни қўллаб-қувватлашга қаратилган мазкур тизимни тушуниб, ёшлар билан ишлашга ҳаракат қилиб, уларнинг муаммоларини тинглагани, талабаларга илм олишида кўмак бергани учун ушбу ҳокимликларга ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз! Бу тизимни яна-да такомиллаштириш устида ишлаяпмиз, жараён ҳали давом этади.

Республика бўйича 6 та туманда лойиҳа доирасида мурожаат қилган талабаларнинг бирортасига контракт пуллари тўлаб берилмаган. Ёшларнинг манфаати учун бу бўйича тегишли чораларни кўрамиз!" - дея изоҳ қолдирган Саъдуллаев. 

    Бошқа янгиликлар