Кеча, 26-ноябрь Бутунжаҳон болалар куни муносабати билан Меҳрибонлик уйларининг 9-11-синф тарбияланувчилари учун “Менинг ҳуқуқим” куни ташкил этилди. Ушбу тадбир Aдлия вазирлиги ташаббуси билан ўтказилди.
Вазирлик маълумотига кўра, меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари дастлаб вазирликнинг марказий аппаратидаги таркибий бўлинмалари иш жараёни билан танишиб, сўнг у ернинг кутубхонасига саёҳат қилишган.
Бундан ташқари, очиқ мулоқот давомида Меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари учун қонунчиликда белгиланган имтиёзлар, шунингдек, уларнинг юридик соҳага бўлган қизиқишини орттириш мақсадида мутахассислар томонидан тақдимотлар ҳам ташкил этилган.
Ёшлар томонидан Тошкент давлат юридик университети, академик лицей ва юридик техникумларга ўқишга кириш учун топшириладиган фанлар тўплами, ўқиш жараёнлари ҳамда чет тилларига қўйилган талаблар бўйича берилган саволларга мутахассислар томонида атрофлича жавоб берилган.
"Тадбир сўнгида ёшларга вазирликнинг эсдалик совғалари, жумладан, ёшлар ҳуқуқлари бўйича “Ёшлар энсиклопедияси” ҳамда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси китоблари топширилди",-дея маълум қилади Адлия вазирли "Darakchi.uz"га.
Маълумот учун, 1954-йил“20 ноябрь – Жаҳон болалар куни” сифатида БМТ Бош Aссамблеяси томонидан эълон қилинган ва ҳар йили ушбу кун бутун дунё болалар куни сифатида нишонланиб келинади.






