"Корея-Ўзбекистон маданий меросини муҳофаза қилиш симпозиуми ва топилмалар кўргазмаси” бўлиб ўтмоқда
Айни кунларда Жанубий Корея Республикасининг Маданий Мерос Департаменти томонидан "Корея-Ў...
Айни кунларда Жанубий Корея Республикасининг Маданий Мерос Департаменти томонидан "Корея-Ўзбекистон маданий меросини муҳофаза қилиш симпозиуми ва топилмалар кўргазмаси” бўлиб ўтмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлиги, Туризм ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлиги, Жанубий Корея Республикасининг Маданий Мерос Департаменти, Корея маданий мерос фонди томонидан ташкиллаштириллган мазкур тадбирнинг очилиш маросими куни кеча "Ипак йўли" халқаро туризм ва маданий мероси университетида бўлиб ўтди.
Тадбирни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари-Туризм ва спорт вазири Aзиз Aбдуҳакимов очиб берган.
"Маълумки, Ўзбекистон маданий мероси, жумладан Самарқанд шаҳридаги тарихий обидалар, нафақат бизнинг, балки бутун инсониятнинг бойлиги сифатида эътироф этилган. Шундай экан, ўз маданий меросимизни сақлаш, реставрация қилиш ва келажак авлодга етказиш ҳукуматимизнинг энг муҳим вазифаларидан бири ҳисобланади",-дейди вазир.
Ишончим комил, "Ўзбекистонда археологик тадқиқотлар, моддий ва маданий меросни консервация-реставрация қилиш орқали туризмни ривожлантириш учун ходимлар салоҳиятини кучайтириш” лойиҳа доирасида Самарқанд давлат қўриқхонасида яратилган лаборатория ва замонавий ўқув қўлланма, мутахассисларимиз учун музейларда мавжуд ва янги архелогик топилмаларни чуқурроқ ва аниқроқ ўрганиш, таҳлил қилиш имкониятини оширади",-дейди Азиз Абдуҳакимов.
Шунингдек, у Корея ва Ўзбекистон маданий мерос соҳаси вакиллари ўртасида бўладиган мунозараларнинг натижалари мамлакатлар ўртасидаги алоқаларни янада ривожлантиришга хизмат қилишини таъкидлади.
Эслатиб ўтамиз, ушбу тадбирга бугун, 27 ноябрда якун ясалади.