1

Қувада фуқароларни алдаган фирибгар ушланди

ЖИНОЯТ 27.11.2021, 13:53
Теглар: Фарғона ИИБ
Қувада фуқароларни алдаган фирибгар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Қува тумани бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро А.Н. Гулистон давлат университетига суперконтракт асосида ўқишга кирган Г.нинг контракт тўлови миқдорини танишлари ёрдамида 8,7 млн сўмга камайтириб бериш эвазига талабанинг онаси Х.дан 1 800 АҚШ доллари ҳамда Ўш тиббиёт институти талабаси Д.нинг ўқишини Тошкент педиатрия институти Фарғона филиалига кўчириб бериши эвазига 3 000 АҚШ доллари талаб қилиб, шундан 2 000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шунингдек, терговга қадар текширувда А.Н. Ўш тиббиёт институтининг 3 нафар талабаларининг ўқишини Андижон тиббиёт институти ва Тошкент тиббиёт академиясига кўчириб бериши эвазига жами 10 000 АҚШ долларини ҳамда Наманган Давлат Университетига суперконтракт асосида ўқишга кирган О.нинг контракт тўловини ўзига қарашли фирма орқали тўлаб бериш эвазига 1 400 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Шарҳлар

Фарғонада қарийб 120 миллион сўмлик пиротехника воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди

27.12.2021, 22:25

Фарғона вилояти ИИБ ЙПХ ходимлари ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир ўтказилди. Маълум бўлишича, тадбир давомида, “Фарғона-Тошкент” йўналишида ҳаракатланаётган фуқаро А.А....
Фарғонада қарийб 300 миллион сўмлик пиротехника воситаларининг ноқонуний айланмаси фош этилди

25.12.2021, 22:14

Фарғона вилояти  божхона бошқармаси Контрабандага карши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида, Олтиариқ тумани яшовчи фуқаро А.Ф.нинг...
Фарғонада сифати кафолатланмаган дори воситаларининг ноқонуний савдосига чек қўйилди

25.12.2021, 18:35

Фарғона вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда Фарғона шаҳрида ўтказилган тезкор тадбир давомида фуқаро И.А. ўзига...
Фарғонада фуқарони 7 минг долларга чув туширган "уста" ушланди

26.11.2021, 23:46

Фарғона вилояти Қувасой шаҳрида 2018 йил баҳор ойларида М.И таниши С.А.нинг ишончига кириб хонадони учун «Акфа» эшик-ромлари ясаб беришини айтган. Бу ҳақда вилоят ИИБ хабар берди. Маълум бўлишича,...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1