1

Самарқандда "Туризм ва спорт вазири Кубоги" учун баҳслар бошланди

СПОРТ 27.11.2021, 15:36
Теглар: Туризм ва спорт вазири Кубоги
Самарқандда "Туризм ва спорт вазири Кубоги" учун баҳслар бошланди

Жорий йилнинг 27 ноябрь куни “Ипак йўли” туризм ва маданий мерос халқаро университетида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ва оммавий спортни янада ривожлантиришга қаратилган “Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазири Кубоги” учун мусобақалар бўлиб ўтади.

Мазкур спорт мусобақаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020-йил 30 октябрдаги “Соғлом турмуш тарзини кенг жорий этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 6099-сон Қарори, Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 19 ноябрдаги “Соғлом турмуш тарзи ва жисмоний фаолликни оширишни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 735-сон Қарори ижросини таъминлаш мақсадида, шунингдек, “Ўзбекистон ёшлари форуми-2021” ойлиги эълон қилинганлиги муносабати билан ташкил этилди.

Қайд этиш жоизки, “Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазири Кубоги” учун турнир қуйидаги йўналишларда ташкил этилади:

- мини футбол;

- шахмат;

- бадминтон;

- армрестлинг;

- квест.

Тасдиқланган жадвалга асосан, бадминтон мусобақаларида 23 нафар (16 нафар ўғил ва 7 нафар қиз), футболда - 67, ​​шахматда - 23 (14 нафар ўғил ва 7 нафар қиз), армрестлингда - 21 (17 нафар ўғил ва 4 нафар қиз), квестда - 22 (15 ўғил ва 7 қиз), жами 129 нафар талаба (шундан 25 нафари қизлар) жалб этилди.

Танловда Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти, Урганч давлат университети, Фарғона давлат университети, Бухоро давлат университети, Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети, Қарши давлат университети, шунингдек, “Ипак йўли” туризм ва маданий мерос халқаро университети талабалари иштирок этишди.

Жамоавий спорт ва енгил атлетика ўйинларига ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар спорт мактаби ҳудудида (ёпиқ залда) мини футбол бўйича финал босқичи бўлиб ўтади.

“Ипак йўли” туризм ва маданий мерос халқаро университети биносида эса бадминтон, шахмат, армрестлинг бўйича финал ўйинлари ўтказилади.

Регистон майдонида квест беллашувлари бўлиб, унда университет талабалари турли бошқотирма ва мантиқий топшириқлар ечиш учун тест синовларидан ўтади.

Спорт мусобақалари якунида “Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазири Кубоги” дастурининг расмий қисми – тақдим этилган барча спорт турлари бўйича ғолибларни тақдирлаш маросими бошланади.

Таъкидлаш жоизки, “Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазири Кубоги”нинг финал босқичи Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлиги, Самарқанд вилоят ҳокимлиги ҳамда Самарқанд вилояти Туризм ва спорт бош бошқармаси ташаббуси билан ўтказилмоқда. 

Мусобақанинг мақсад ва вазифалари:

- соғлом турмуш тарзини кенг жорий этиш, тарғибот қилиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш;

- инсонлар онгида соғлом турмуш тарзини шакллантириш, аҳоли, айниқса, ёш авлоднинг жисмоний тарбия ва оммавий спорт билан мунтазам шуғулланиши учун замонавий шароитлар яратиш;

- талабаларнинг жисмоний фаоллигини ошириш, спорт мусобақаларини мунтазам ўтказиш;

- талабалар ўртасида ёмон одатлардан воз кечиш, турли касалликларнинг олдини олиш, спорт орқали ёшларда жиноят ва иллатларга қарши курашиш руҳини тарбиялаш;

- оммавий спортнинг инсон ҳаётидаги аҳамиятини, унинг жисмоний ва маънавий камолотининг асосини тарғиб қилиш;

- жисмоний тарбия ва оммавий спорт билан мунтазам шуғулланиш учун шароитлардан фойдаланиш коэффициентини ошириш;

- талабаларнинг куч-иродаси, ўзига ва қобилиятига бўлган ишончини спорт орқали ошириш, мустаҳкамлаш.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1