1

Хоразмда пиротехника воситаларининг ноқонуний савдосига чек қўйилди

ЖАМИЯТ 27.11.2021, 20:29
Теглар: Хоразм, пиротехника, божхона
Хоразмда пиротехника воситаларининг ноқонуний савдосига чек қўйилди

Хоразм вилояти божхона бошқармаси тезкор тузилмалари  томонидан ўтказилган тадбирда олдиндан олинган маълумотларга асосан, вилоят ДХХ, ИИБ ва Миллий гвардия ходимлари билан ҳамкорликда Урганч шаҳри ва Ҳазорасп туманида пиротехника воситаларининг ноқонуний савдоси билан шуғулланаётган шахсларни аниқлаш мақсадида тезкор тадбирлар ўтказилди.

Натижада, Хазорасп тумани марказида пиёда ҳолда ҳаракатланиб кетаётган фуқаро А.Р тўхтатилиб, унга тегишли бўлган cумка холислар иштирокида кўздан кечирилганда, хорижда ишлаб чиқарилган 6 000 дона пиротехника воситалари борлиги аниқланди.

Яна бир ҳолатда, Урганч шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирлар натижасида пиёда ҳолда ҳаракатланиб кетаётган фуқаро О.Н. тўхтатилиб, унга тегишли бўлган рюгзак холислар иштирокида кўздан кечирилганида 2400 дона пиротехника ва 15 дона мушаклар борлиги маълум бўлди.

Шунингдек, фуқаролар И.И ва С.Д.лар тўхтатилиб, уларга тегишли бўлган рюгзаклар холислар иштирокида кўздан кечирилганида тегишли ҳужжатлари бўлмаган, хорижда ишлаб чиқарилган 5 500 дона пиротехника воситалари борлиги аниқланди.

Ўтказилган тезкор тадбирлар давомида жами 31 млн сўмлик 45 115 дона пиротехника воситалари ашёвий далил сифатида олинди.

Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Шарҳлар

Хоразмда 38 ёшли аёл уйига келган меҳмон аёлни ўлдириб қўйган

22.04.2024, 18:36

Хоразмда бир аёл уйига меҳмон бўлиб келган аёлни ўлдириб, ҳовлига кўмиб юборган. Бу ҳақда Хоразм вилояти прократураси хабар берди.Жорий йилнинг 17 апрель куни содир бўлган....
Хоразмда вояга етмаган қизни 11 киши зўрлагани бўйича Бош прокуратура ва ИИВга мурожаат юборилди — Болалар Омбудсмани

06.04.2023, 13:32

Сал аввал, Хоразмда вояга етмаган қизни 11 эркак зўрлагани, уларнинг 3 нафари ҳибсга олингани хабар қилинган эди. Ҳолат юзасидан Болалар Омбудсмани расмий расмий баёнот берди. Қайд...
Фарғонада пиротехника воситаларининг яширин айланмасига чек қўйилди

03.12.2021, 21:30

Фарғона вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари Миллий гвардия ходимлари билан ҳамкорликда навбатдаги пиротехника воситаларининг яширин айланмасига қарши тезкор тадбир...
Хоразмнинг Гурлан туманидаги мактабларга сув етиб келмаётгани бўйича Омбудсманга шикоят тушди

29.09.2021, 09:32

Куни кеча Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Хоразм вилоятидаги минтақавий вакили Хамро Бектемиров иштирокида вилоятдаги чекка ҳудудларидан бири ҳисобланган Гурлан туманида сайёр қабул ўтказилди.  Бу...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1