Адлия вазирининг тегишли буйруғи билан Салохиддин Улуғбекович Саттаров Сирдарё вилояти адлия бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги маълум қилмоқда.
С. Саттаров 1980 йилда Самарқанд вилояти Пастдарғом туманида туғилган. Маълумоти олий, 2002 йилда Тошкент давлат юридик институтини, 2006 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясини тамомлаган, мутахассислиги ҳуқуқшунос.
У ўз меҳнат фаолиятини 2002 йилда Адлия вазирлиги Тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бошқармасида катта маслаҳатчиси лавозимидан бошлаб, турли масъул лавозимларда фаолият юритган ҳамда ҳозирги вақтга қадар Сурхондарё вилояти адлия бошқармаси бошлиғи бўлиб ишлаб келаётган эди.
Эслатиб ўтамиз, кеча Сурхондарё вилояти адлия бошқармаси бошлиғи лавозимига ҳам янги раҳбар тайинланган эди.