АсосийJinoyat

Термиз туманида эр-хотиннинг ўғирлик жинояти фош этилди

'Термиз туманида эр-хотиннинг ўғирлик жинояти фош этилди'ning rasmi

Термиз туманида 2021 йил 1 ноябрь куни, туманнинг “Наврўз” маҳалласида яшовчи, Р.Зилола (исм шарифлар ўзгартирилган) туман ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, унда 17 октябрь куни, уйидан 3.000.000 (уч миллион) сўмлик 1 дона “Royson” русумли музлатгичини номаълум шахслар ўғирлаб кетганлигини билдирган. 

Бу ҳақда хабар берган вилоят ИИБ Ахборот хизматига кўра, ички ишлар органлари ходимлари томонидан кўрилган чоралар натижасида, ушбу ўғирлик жиноятини, Термиз туманида истиқомат қилувчи Ж.Шавкат ва турмуш ўртоғи, В.Санобарлар содир этишганлиги аниқланиб, ушланган ва улардан ашёвий далил олинган.

5 ноябрь куни Ж.Шавкат ва В.Санобарларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

 

    Бошқа янгиликлар