Ҳуқуқшунос Баҳодир Аҳмедов телеграм-каналига мамлакат учун энг оғриқли бўлган масала юзасидан соҳанинг ичида юрган фуқародан чорвачиликдаги хақиқий ҳолат тушунтириб берилган нома йўлланган.
Унда қуйидагилар баён этилган:
"Чорва фермер хўжаликлари 2019 йил октябрь ойига қадар ҚҚС ер сув солиғидан имтиёзга эга бўлиб келган. 2019йил октябр ойидан ҚҚС занжири яратиш мақсадида ҚҚС сотилган гўшт ва сут маҳсулотлари учун қўшилди.
2021 йил январь ойидан эса сув ва ер солиғи тўлаш белгиланди шу давргача имтиёзда бўлган. ПҚ 5017 ва ВМ 434-сонли қарорларига асосан ҚҚС тўловчиси бўлган чорва фермер хўжаликлари ўзида етиштириб сотган гўшт ва сут махсулотлари учун (гўштнинг 1 кг. тирик вазни учун 2 000 сўм, 1 л. сут учун 200 сўм) миқдорида субсидия олиш белгиланган. Субсидия тўлаш тартиби фермер хўжалиги сотган гўшт ва сут махсулотларини (балиқ ва парранда гўштларига ҳам субсидия бор) ҳисобварақ-фактурасини my.soliq.uz порталидан электрон шаклда юборади. Юборилган ҳисобварақ-фактурага асосан чорвачиликни ривожлантириш агентлигининг my.vetgov.uz порталига электрон шаклда ариза киритади. Аризани туман ва Республика Комиссияси текшириб тасдиқлагандан сўнг Веиеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси томонидан субсидия пули ажратилади. Бу субсидия чорвачилк фермер хўжаликлари тўлаган ҚҚС нинг 3-4% га тўғри келади холос.
Қўмитага ажратилган маблағ шу субсидия маблағи бўлиши керак бундан қанчаси ажратилади яна билмадим. 500 бош наслли қорамол шундан 180 бош сигир боқиб келаман. Бир ойда 60-70 тонна сут, 2-2,5 тонна гўшт махсулоти етказиб бераман. Берилган субсидия миқдори 17-18 млн атрофида бўлади. 1 тонна солярка нархи шу бугунда 11-12 млн сўм, 1 тонна кунжара нархи 4 млн сўм (кластерлар шу нархдан озгина баландроққа пахта сотиб олади) 1 тонна омихта ем нархи 1,8-2 млн (дон корхоналари 1 тонна буғдойни 1,5 млн.дан сотиб олган) энди ўзингиз хисоблаб кўраверинг чорвадорга берилаётган субсидия мисқол сумма бу энди буниям "чопишиб" юборса бўлмейдида.
Европани мисол қилмейлик қўшни Қозоғистонда ҳам чорва учун катта миқдорда субсидиялар ажратилади. Бизда хар бир шартли қорамол учун белгиланган экин ер майдонлари ҳам тўлиқ берилмаганда сабаби ер оз (катта-катта ер майдонларини чорва моли йўқ қанақадир одамлар эгаллаб ётибди номига чорвадор улар) хақиқий мол боққанга ер етмайди бунинг сабаби ўлароқ бошқа озуқаларни сотиб олишга тўғри келади охирги натижа таннархи ошиб гўшт сут махсулотлари нархи ошиб боради. Чорвачилик шундай соҳаки таннархга қараб махсулот нархини белгилолмайсиз қолган нефт, ем ва ҳ.к. махсулотлар нархи ошиб бораверади. Аллоҳ барака берган соҳа экан юриб турибди янаям", - дейилган номада.