АсосийЖАМИЯТ

Сурхондарёда 45 миллион сўм қарз бериб, 128 миллион сўм талаб қилганлар ушланди

Аниқланишича, гумонланувчи биринчи ҳолатда 45 миллион сўм қарз учун 128 миллион сўм, иккинчи ҳолатда эса 50 миллион сўм қарз эвазига 140 миллион сўм қайтаришни талаб қилган.

'Сурхондарёда 45 миллион сўм қарз бериб, 128 миллион сўм талаб қилганлар ушланди'ning rasmi

Сурхондарё вилоятининг Денов туманида қарздорлардан берилган маблағдан бир неча баравар кўп пул талаб қилган шахслар қўлга олинди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги маълум қилди.

Қайд этилишича, 1986 йилда туғилган икки нафар аёл Денов тумани Ички ишлар бўлимига мурожаат қилиб, бир аёл улардан қарз эвазига асоссиз равишда катта миқдорда пул талаб қилаётганини билдирган.

Аниқланишича, гумонланувчи биринчи ҳолатда 45 миллион сўм қарз учун 128 миллион сўм, иккинчи ҳолатда эса 50 миллион сўм қарз эвазига 140 миллион сўм қайтаришни талаб қилган.

Шунингдек, қарзни ундириш мақсадида жалб қилинган эркак жабрланувчиларга нисбатан таҳдид ва тазйиқ ўтказиб, маблағни бермаган тақдирда уларнинг ҳаётига хавф туғдиришини айтган.

Мурожаатлар асосида жорий йилнинг 15 май куни Денов туманида тезкор тадбир ўтказилган. Унда гумонланувчилар талаб қилинган пул маблағларини олаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Денов тумани Ички ишлар бўлими ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 165-моддаси биринчи қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Айни вақтда ҳолат юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати қандай бўлиши маълум қилинди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 07:10

    Дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати қандай бўлиши маълум қилинди

    Ҳаво ҳарорати ушбу кунларда аста-секинлик билан кўтарилиб, якшанба куни кундузи 34-37 даражагача етади.

    'Наманганда сойга чўкиб кетган 23 ёшли йигитнинг жасади топилди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 06:09

    Наманганда сойга чўкиб кетган 23 ёшли йигитнинг жасади топилди

    Наманган вилояти Поп туманидаги дам олиш маскани ҳудудида жойлашган "Чодаксой" сойида чўкиб кетган 23 ёшли йигитнинг жасади топилди.

    'Туркияда 29 ёшли ўзбекистонлик аёл вафот этди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ 04.06.2026 17:28

    Туркияда 29 ёшли ўзбекистонлик аёл вафот этди

    Ҳозирда ҳолат юзасидан Туркиянинг тегишли идоралари билан ҳамкорликда суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

    'Наманганда терговчи ва адвокат йирик пора билан қўлга олинди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ 04.06.2026 13:49

    Наманганда терговчи ва адвокат йирик пора билан қўлга олинди

    Тезкор тадбир давомида адвокат гумонланувчининг отаcидан талаб қилинган маблағни олаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

    'Саида Мирзиёева: Самарқанддаги экологик форум Ўзбекистон нуфузи ортиб бораётганини кўрсатди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ 04.06.2026 13:28

    Саида Мирзиёева: Самарқанддаги экологик форум Ўзбекистон нуфузи ортиб бораётганини кўрсатди

    "Эндиги асосий вазифа табиатни асрашга қаратилган ушбу ташаббусларни амалиётга самарали татбиқ этишдан иборат", деди Мирзиёева.

    'Тошкент метросининг учта йўналишида электр узилиши кузатилди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ 04.06.2026 10:04

    Тошкент метросининг учта йўналишида электр узилиши кузатилди

    Ҳодиса поездлар ҳаракатига ҳамда бекатлардаги ёритиш тизимлари фаолиятига таъсир кўрсатган.