АсосийЖАМИЯТ

Дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати қандай бўлиши маълум қилинди

Ҳаво ҳарорати ушбу кунларда аста-секинлик билан кўтарилиб, якшанба куни кундузи 34-37 даражагача етади.

'Дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати қандай бўлиши маълум қилинди'ning rasmi

“Ўзгидромет” прогнозларига кўра, 5 июнь куни кундузи Тошкент, Самарқанд, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятлари ва Фарғона водийси вилоятларининг айрим жойларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Республиканинг қолган ҳудудларида ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати 28-33 даража атрофида, жанубда 34-36 даражагача бўлади.

6-7 июнь кунлари республиканинг катта қисмида ёғингарчилик кутилмайди. Фақат 6 июнда Фарғона водийси вилоятлари ва 7 июнда Қорақалпоғистон Республикасининг айрим жойларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.

Ҳаво ҳарорати ушбу кунларда аста-секинлик билан кўтарилиб, якшанба куни кундузи 34-37 даражагача етади.

Шамол 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 метр/секундгача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин. Республиканинг шимолида 7 июнда 20-22 метр/секундгача кучайиши мумкин.

Тоғолди ва тоғли ҳудудларда 5—7 июнь кунлари баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ кузатилади. Сел сув-тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.

Тошкентда бугун куннинг иккинчи ярмида қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ҳарорат 30-32 даража бўлади. Шанба ва якшанба кунлари ёғингарчилик кутилмайди. Кундуз кунига ҳарорат шанба куни 30-32 даража, якшанба куни 34-36 даража бўлади.

Прогнозларга кўра, ёзги мавсум давомида экстремал қийматларга яқин бўлган жуда иссиқ об-ҳаво даврлари бўлиши кутилмоқда. Ёз ўрталарида энг иссиқ кунларда ҳаво ҳарорати 42-44 даражагача, шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларда 45-47 даражагача кўтарилиши мумкин.

    Бошқа янгиликлар